Бош сахифа Танлаганингизни кушиш Алоқалар Сайт харитаси Дустга жунатиш
Паст даражада курувчиларга
 
Бош сахифа
Нефт ва газ саноати Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим тармоқлардан бири ҳисобланади. Мустақилликдан сўнг мазкур соҳа динамик ривожланиб, Республика мустақиллигини мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшиб бормоқда.
Соҳанинг муҳим ролини инобатга олиб, мамлакатимиз раҳбарияти нефт ва газ саноати ривожига алоҳида аҳамият қаратмоқда.Ўтказилаётган геологик тадқиқотлар Бухоро, Хива ва Сурхондарё регионларининг юқори истиқболга эга эканлигини тасдиқлади. Бой захиралар аниқланган Устюртда Сургил, Шарқий Бердах, Учсой каби йирик газ конлари очилди. 2015-2019 йилларда “Ўзбекнефтгаз” МХК 50 дан зиёд инвестицион лойиҳаларни амалга оширишни кўзда тутган.
Мазкур инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун катта катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Нефт ва газ саноатида қурилиш-монтаж ишларини бажаришда катта тажрибага эга бўлгани ҳолда, жамиятимиз кўплаб инвестицион лойиҳаларда бош пудратчи сифатида иштирок этмоқда.
Келажакда Ўзбекистон нефт ва газ саноати янада юқори суръатларда ривожланишини инобатга олган ҳолда, шуни ишонч билан айтиш мумкинки, бундан буён жамиятимиз хизматларига бўлган талаб фақатгина ўсиб боради.