Объявление о проведении годового общего собрания акционеров
“Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ кузатув кенгаши 2019 йил 10 июнь куни соат 10-00 да жамиятнинг Бухоро шаҳри Б.Нақшбандий кўчаси 160/1-уйда жойлашган маъмурий биносида акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилишини эълон қилади. Акциядорларни рўйхатга олиш 2019 йил 10 июнь соат 08-30 да бошланади. Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2019 йил 4 июнь санасига шакллантирилади.
Йиғилиш кун тартиби:
Т/Р |
Умумий йиғилиш кун тартибидаги масалалар номланиши |
1 |
“Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ акциядорлари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш; |
2 |
“Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ акциядорлари умумий йиғилиши саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш; |
3 |
“Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ Кузатув Кенгашининг 2018 йилда амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш; |
4 |
“Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ бошқарув раисининг 2018 йил якуни бўйича жамиятнинг бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш; |
5 |
2018 йил якуни бўйича “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖнинг йиллик молиявий ҳисоботларини (баланс ва молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот) тасдиқлаш; |
6 |
2018 йил якуни бўйича “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ тафтишчисининг ҳисоботини тасдиқлаш; |
7 |
2018 йил якуни бўйича “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ ташқи аудиторининг ҳисоботини тасдиқлаш; |
8 |
“Нефтгазқурилиштаъмир” АЖнинг 2018 йил якуни бўйича молиявий-хўжалик фаолиятидан олинган соф фойда тақсимоти тартибини тасдиқлаш; |
9 |
“Нефтгазқурилиштаъмир” АЖнинг 2019 йилги бизнес-режасини тасдиқлаш; |
10 |
“Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ Кузатув кенгаши шахсий таркибига янги номзодларни сайлаш; |
11 |
“Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ тафтишчиси лавозимига янги номзодларни сайлаш; |
12 |
“Нефтгазқурилиштаъмир” АЖнинг 2019 йил якуни бўйича молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш учун ташқи аудиторлик ташкилоти этиб “Осиё-аудит” МЧЖ аудиторлик ташкилотини сайлаш ва аудиторлик ташкилоти учун тўланадиган ҳақ миқдорини 15,0 (ўн беш) миллион сўм қилиб белгилаш масаласини тасдиқлаш; |
13 |
“Нефтгазқурилиштаъмир” АЖнинг 2018 йилги бошқарув аппарати харажатлари сметасининг ижроси ва 2019 йилга мўлжалланган харажатлар сметасини тасдиқлаш; |
14 |
“Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ ижроия органи аъзоларини сайлаш (қайта сайлаш) ва улар билан бир йил муддатга меҳнат шартномасини тузиш масаласини тасдиқлаш; |
15 |
Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш; |
16 |
“Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ аффилланган шахсларини белгилаш ва жамият акциядорларининг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда жамият кундалик хўжалик фаолияти жараёнида аффилланган шахс билан тузиши мумкин бўлган битимларини маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилишни тасдиқлаш; |
17 |
Ўзбекистон Республикасининг 20.03.2019 йилдаги 531-сонли қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (рўй. №ЎРҚ-370, 06.05.2014й.) қонунига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар асосида жамият уставига ва ички низомларга ўзгартириш киритиш ва янги таҳрирларини тасдиқлаш; |
18 |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29-30 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида кенгайтирилган тарзда ўтказилган 13-сонли мажлис баёни 117-бандида кўрсатилган масала яъни, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федарацияси Кенгаши томонидан жамиятга қарашли “Жуйзар соғломлаштириш маскани” унитар корхонаси бино-иншоотлари ва ер майдонини 3 йил муддатга 12.5 млрд.сўм ҳисобига келишилган тўлов графиги асосида сотиб олиш масаласини тасдиқлаш; |
19 |
Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд суммаларини акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра жамият ихтиёрида қолдириш масаласини тасдиқлаш. |
Умумий йиғилишга доир материаллар билан “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖнинг Бухоро шаҳри Б.Нақшбандий кўчаси 160/1-уйда жойлашган маъмурий биносида танишиш мумкин.
Акциядорлар умумий йиғилишга шахсни тасдиқловчи хужжат, вакиллар эса белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан катнашишлари шарт.
Жамият расмий веб сайти: www.ngsr.uz , жамият электрон манзили: priemnaya@ngsr.uz, телефон: 65-2232071.
“Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ Кузатув кенгаши
«назад