Бош сахифа Танлаганингизни кушиш Алоқалар Сайт харитаси Дустга жунатиш
Паст даражада курувчиларга
 
Экология
Жамиятнинг атроф-муҳитга таъсири
Корхона фаолиятининг устивор йўналишларидан бири – бу экологик хавфсизлик ва атроф-муҳит муҳофазаси. Корхонанинг ишлаб чиқариш фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳит муҳофазаси бўйича қонунчилиги талаблари бузилишига   йўл қўйилмайди. Акциядорлик жамиятида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Мазкур чора-тадбирларда қуйидагилар инобатга олинган: атмосферага, сув ва ерга чиқинди чиқарувчи стационар ва кўчма манбаларнинг доимий идоравий назорати, шунингдек барча объектларда канализацион чиқиндиларнинг идоравий назорати.

               Акциядорлик жамияти ўзига тегишли барча ҳудудларда ва қурилиш объектларида ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларига катта аҳамият беради. Ҳар йили люминесцент лампалар ва автошиналарни утилизацияга топшириш бўйича шартномалар тузилади, “Экологик ахборотнома” журналига обуна ташкил этилади. Жамиятда чиқиндиларни жойлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилган, шунингдек атроф-муҳит муҳофазаси бўйича методик қўлланмалар, йўриқномалар, статистик ҳисобот шакллари мавжуд.