Бош сахифа Танлаганингизни кушиш Алоқалар Сайт харитаси Дустга жунатиш
Паст даражада курувчиларга
 
Акциядорларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари
Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майдаги  370 сонли (ЎРҚ) “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни кўра акциядорларинг ҳуқуқларини қуйидаги моддаларда белгиланган:
26-модда. Акциядорларнинг ҳуқуқлари:
 
Акциядорлар:
тегишли жамият акциядорларининг реестрига киритилиш;
депозитарийдаги депо ҳисобварағидан ўзига тааллуқли кўчирма олиш;
жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;
жамият тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;
акциядорларнинг умумий йиғилишларида овоз бериш орқали жамиятни бошқаришда иштирок этиш;
жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотни белгиланган тартибда олиш;
олган дивидендини эркин тасарруф этиш;
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
ўзига етказилган зарарнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш;
ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмаларга ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларига бирлашиш;
қимматли қоғозларни олишда зарар кўриш, шу жумладан, бой берилган фойда эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликларни суғурта қилиш ҳуқуқига эга.
Акциядорлар қонун ҳужжатларига ва жамият уставига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Акциядор томонидан ҳуқуқларнинг амалга оширилиши бошқа акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги лозим.
Акцияларни бошқа шахсга беришга доир чеклов белгиланиши акциядорни - мазкур акциялар эгасини ушбу Қонунда белгиланган тартибда жамиятни бошқаришда иштирок этиш ва улар бўйича дивидендлар олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.
 
 
27-модда. Оддий акцияларнинг эгаларибўлган акциядорларнинг ҳуқуқлари
 
Оддий акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар ушбу Қонунга ва жамият уставига мувофиқ акциядорларнинг умумий йиғилишида мазкур йиғилиш ваколатига кирадиган барча масалалар бўйича овоз бериш ҳуқуқи билан иштирок этиши мумкин, шунингдек дивидендлар олиш, жамият тугатилган тақдирда эса, ўзларига тегишли улушга мувофиқ жамият мол-мулкининг бир қисмини олиш ҳуқуқига эга.
 
 
28-модда. Имтиёзли акцияларнинг эгаларибўлган акциядорларнинг ҳуқуқлари
 
Имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар, агар ушбу Қонунда ва жамият уставида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш ҳуқуқига эга эмас.
Жамиятнинг имтиёзли акциялари уларнинг эгалари бўлган акциядорларга бир хил ҳажмда ҳуқуқлар беради ва оддий акциялар билан бир хил номинал қийматга эга бўлади.
Жамият тугатилаётганда имтиёзли акциялар бўйича тўланадиган дивиденднинг миқдори ва (ёки) қиймат (тугатилиш қиймати) жамият уставида белгилаб қўйилиши лозим. Имтиёзли акциялар бўйича дивиденднинг миқдори ва тугатилиш қиймати қатъий пул суммасида ёки имтиёзли акцияларнинг номинал қийматига нисбатан фоизларда белгиланади. Агар имтиёзли акциялар бўйича дивиденд миқдори ва тугатилиш қийматини белгилаш тартиби жамият уставида кўрсатилган бўлса ҳам имтиёзли акциялар бўйича дивиденднинг миқдори ва тугатилиш қиймати белгиланган деб ҳисобланади.
Жамият уставида имтиёзли акциялар бўйича тўланмаган ёки тўлиқ тўланмаган, миқдори уставда аниқланган дивиденднинг жамғариб борилиши ва кейинчалик тўланиши белгилаб қўйилиши мумкин.
Жамият уставида имтиёзли акцияларнинг оддий акцияларга айирбошланиши имконияти ва шартлари белгиланиши мумкин.
Имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар акциядорларнинг умумий йиғилишида жамиятни қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисидаги масалалар ҳал этилаётганда овоз бериш ҳуқуқи билан иштирок этади. Имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар акциядорларнинг умумий йиғилишида жамият уставига имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг ҳуқуқларини чеклайдиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалалар, шу жумладан, аввалги навбатдаги имтиёзли акциялар бўйича тўланадиган дивиденднинг миқдорини белгилаш ёки кўпайтириш ва (ёки) тугатилиш қийматини белгилаш ёки кўпайтириш масалалари, шунингдек имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларга дивиденд ва (ёки) бу акцияларнинг тугатилиш қийматини тўлаш навбати бўйича имтиёзлар бериш ҳоллари ҳал этилаётганда овоз бериш ҳуқуқини олади.
Имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколат доирасига кирадиган масалалар бўйича овоз бериш ҳуқуқи билан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинмаган ёки дивидендларни тўлиқ тўламаслик тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан кейинги йиғилишдан бошлаб эга бўлади. Имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи мазкур акциялар бўйича дивидендлар биринчи марта тўлиқ миқдорда тўланган пайтдан эътиборан бекор қилинади.
Агар жамият уставида имтиёзли акцияларни оддий акцияларга айирбошлаш мумкинлиги назарда тутилган бўлса, жамият устави имтиёзли акциялар бўйича овоз бериш ҳуқуқини назарда тутиши мумкин. Бунда ушбу имтиёзли акциянинг эгаси ўзига тегишли имтиёзли акция айирбошланиши мумкин бўлган оддий акциялар бўйича овозлар сонидан ошиб кетмайдиган миқдордаги овозларга эга бўлади.